Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 147-мактабда чиқиндилардан тайёрланган либослар танлови ўтказилди. Бу ҳақда пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, танлов таълим муассасаси раҳбари Замира Исаева ташаббуси билан ўтказилган.

«Ота-оналар ва ўқувчилар маиший чиқиндилар муаммосига бошқа томондан қарашга уринишди: озгина фантазия ва табиатга бўлган муҳаббат самараси ўлароқ ҳақиқий EcoModa-2023 шоуси намойиш этилди», — дейилади хабарда.

чиқиндилардан тайёрланган либослар, миробод тумани, экология

чиқиндилардан тайёрланган либослар, миробод тумани, экология

Директорнинг сўзларига кўра, мазкур тадбирдан кўзланган мақсад болалар ва катталар эътиборини экологик муаммоларга, йиллар давомида ер тагида чиримайдиган чиқиндилар муаммосига қаратиш бўлган.

чиқиндилардан тайёрланган либослар, миробод тумани, экология

Танловда намойиш этилган либослар пластик идишлар, полиэтилен пакетлар, конфетлар ўрамлари ва бошқа материаллардан тайёрланган.

чиқиндилардан тайёрланган либослар, миробод тумани, экология