Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари АҚШга ноқонуний юборишга уринишнинг яна бир ҳолатини аниқлади, дея хабар бермоқда департамент матбуот хизмати.

Ўтказилган тезкор тадбирда «L.» МЧЖ раҳбари М.У. ва бошқалар фуқаро З.С.ни танишлари ёрдамида расмий виза ҳужжатларисиз Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатмоқчи бўлган. Эвазига 25 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.