25 апрель куни «Асакабанк»да янгиланган шартлардаги автокредит ҳамда микроқарз банк маҳсулотларининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда чет эл ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги автомобиллар олиб келиниб, меҳмонларга улар ҳақида батафсил маълумот берилди.

asakabank, реклама

Ўтказилган тақдимот кечасига бошқа тижорат банкларининг вакиллари, оммавий ахборот воситалари, журналистлар, блогерлар ҳамда медиа соҳаси вакиллари ташриф буюришди.

«Асакабанк» чакана бизнес департаменти директори Бекзод Тангматовнинг маълум қилишича, эндиликда «Асакабанк» расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун нафақат Ўзбекистон, балки чет элда ишлаб чиқарилиб, импорт қилинган авто ва мототранспорт воситаларини сотиб олиш учун ҳам автокредит ажратади.

asakabank, реклама

Янгиланган шартлардаги банк маҳсулотлари қуйидагилардир:

  • «Автокредит 2.3»;
    • йиллик фоиз — 21% дан;
    • муддати — 60 ойгача;
    • бошланғич тўлов — 10% дан;
    • расмий даромад талаб этилмайди.

asakabank, реклама

  • «Микроқарз 2.3»;
    • миқдори — 50 млн сўмгача;
    • йиллик фоиз — 27,9% дан;
    • муддати — 3 йилгача.
    • мобил илова орқали — йиллик 25,9% дан 20 млн сўмгача.

Телефон: 1152.

Реклама ҳуқуқлари асосида.