Сурхондарё вилояти Денов туманида аёл 5 ёшли қизини калтаклади, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи М.А. исмли аёлнинг 2018 йилда туғилган қизи Х.С. 22 апрель куни соат 13:00 да кўчага ўртоқлари билан ўйнаш мақсадида чиққан. Орадан бироз вақт ўтгач, онаси уни чақирганини эшитиб, яшириниб олган.

Онаси қизини тахминан 40 дақиқа давомида кўчадан қидирган, топгач, уни уйига олиб кириб, таёқча билан уриб калтаклаган. Ҳозирда Х.С. туман марказий касалхонасида даволанмоқда.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.