Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси фуқароларни уяли алоқа воситаларини бепул станцияларда қувватлантириш тескари натижа бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Киберхавфсизлик бўйича экспертларнинг маълум қилишича, айрим шахслар қувват олаётган электрон қурилмаларга зарарли дастурларни оммавий USB қувватлаш станциялари орқали юклайди. Бузилган USB порт орқали ўрнатилган зарарли дастур қурилмани қулфлаши ёки шахсий маълумотлар ва паролларни бевосита уларга экспорт қилиши мумкин.

Шахслар кейинчалик бу маълумотлардан онлайн ҳисобларга кириш учун фойдаланишлари ёки уни бошқа ҳужумчиларга сотишлари мумкин.

«Баъзи ҳолларда улар қувват станцияларига уланган кабелларни атайлаб ташлаб кетишган. Ҳатто инфекцияланган кабеллар реклама совға сифатида берилгани ҳақида хабарлар бор», — деди мутахассислар.

«Ўзкомназорат» вакиллари бундай вазиятга тушмаслик учун баъзи маслаҳатлар билан бўлишди.

  • Оммавий USB қувватлаш станциясидан фойдаланманг, бунинг ўрнига AC розеткасидан фойдаланинг.
  • Саёҳатда автомобилнинг қувватловчи қурилмаларини ва USB кабелларини олинг;
  • Ўзингиз билан портатив қувватловчи ёки ташқи батареяни олиб юринг.

«Ишончли етказиб берувчидан қувват олаётганда маълумотларни жўнатиш ёки қабул қилишдан сақлайдиган фақат қувватловчи кабелдан фойдаланишни ўйлаб кўринг», — дейилади тавсияларда.

Инспекция агар қурилма USB портига уланганда ва «Маълумотларни алмашиш» ёки «Фақат зарядлаш»ни танлаш таклиф қилинса, ҳар доим «Фақат зарядлаш»ни танлаш кераклигини билдирди.