Йил бошидан буён Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик 2,7 фоизга ўсди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) шарҳида.

Март ойида эса кўчмас мулк бозорида фаолликнинг бироз пасайиши қайд этилди. Баҳорнинг биринчи ойида олди-сотди битимлари сони 7,3 фоизга камайиб, қарийб 21 мингтани ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг мос даврида сотувлар ҳажми 2,9 фоизга ўсган.

ижара нархлари, итим, иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, кўчмас мулк бозори, тошкент

Шу билан бир қаторда, март ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди. Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 кв м учун 9,2 долларни ташкил этиб, 7 фоизга пасайган.

Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархларининг ўзгариши

Март ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 кв.м. учун 9,2 долларни ташкил этиб, 7 фоизга пасайди.

Туманлар кесимида ижаранинг 1 кв.м. учун энг юқори нархлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур ($11,9), Яккасарой ($11,8) ва Миробод ($12) туманларида қайд этилди.

Ижаранинг нисбатан паст нархлари пойтахтимизнинг Учтепа ($7,3), Сергели ($6,4) ва Бектемир ($5,8) туманларида қайд этилди.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг мос даврига келиб, Тошкентда ижаранинг ўртача нархи 17%га қимматлашди.

Йиллик динамикада энг баланд ижара нархи Шайхонтоҳур (23,8%), Учтепа (21,2%) ва Сергели (20,9%) туманларида қайд этилди.

Иккиламчи кўчмас мулк бозори

Ўзбекистонда иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашди. Январь ойида 1 кв.м. учун уй-жой нархи ўртача 0,9%, февраль ойида — 4,5%, март ойида — 0,2% бўлган. 2022 йил март ойидан бери иккиламчи бозор 25,4 фоизга ўсган.

ижара нархлари, итим, иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, кўчмас мулк бозори, тошкент

Йил бошидан буён иккиламчи бозорда уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Тошкент (31,7%), Андижон (32,2%) ва Фарғона (37,7%) вилоятларида кузатилди.

Тошкентнинг иккиламчи бозорида ой давомида нархларнинг ўсиш суръати бироз секинлашди ва март ойида 2,8 фоиз, январь ойида 1,9 фоиз, февраль ойида эса 3,8 фоизни ташкил этди.

Нарх энг юқори ўсиш суръатлари Бектемир (6,9%), Яккасарой (3,8%) ва Учтепа туманларида (3,6%) қайд этилди.