Долчинли майин трдло, ўткир романтик ҳислар, қадимий шаҳарнинг олов ранг томлари ортидан қуёш нурларининг тушиши ва тор кўчаларда гуллаётган ёронгулларни кўриш, тўқилган креслода қаҳва ичиб ўтириш ва ҳар бир дақиқадан завқланиш учун Прагага борса бўлади. Ушбу шаҳар билан муҳаббат бир лаҳзада содир бўлади — Прага ўзининг жозибаси билан меҳмонларни мафтун қилиб қўяди. Ушбу муҳаббат эса бир умрликдир.

Май ойидан Asialuxe Travel миллий туроператори Uzbekistan Airways қанотларида Чехияга парвоз дастурини бошлайди. Айнан эрта баҳор ва ёзда бу ерда янгиликлар ва бахт ҳиссини туйиш мумкин.

Прага қучоғида

Ушбу чиройли пойтахт афсонавий эртаклардан олингандек: қадимий соатлар, готик архитектура, ўрта асрлар гумбазлари, панорамалар, камалак рангларидаги томлар, таомлар, жозибали трактирлар. Бу ернинг гўзаллиги сизни ҳайратда қолдиради. Прагага бўлган минглаб ижобий таърифларга уни дам олиш учун доимо буюк инсонлар, гурманлар ва аристократлар танлагани сабабдир.

реклама

Даволаниш учун саёҳат

Чехияга фақатгина бетакрор архитектура ва чиройли кўчалар учун боришмаган — бу ерга даволаниш учун ҳам келишган. Бугунги кунда бу ерда соғломлаштирувчи туризм юқори даражада, ва бундан албатта фойдаланиш керак. Прагадан икки соатли узоқликда кўплаб қайноқ минерал булоқларга эга афсонавий Карловые Вары курорти мавжуд. Пойтахтдан уч соатли узоқликда эса меҳмонларни бальнеологик жаннат — Марианске Лазне кутиб олади.

реклама

Дунёнинг юқори малакали шифокорлари, биринчи тоифали санаторийлар, ва табиат кучи мўъжиза кўрсатишади, шифо ҳадия қилишади ва бир умрга ижобий таассуротлар қолдиришади.

Бориш пункти — бутун дунё

Праганинг яна бир афзаллиги шундаки, бу ердан исталган Европа давлатларига бемалол бориш мумкин. Бу мавсумда Asialuxe Travel иккита катта премьераларни таклиф қилмоқда — қуйидаги йўналишлар бўйича бир ҳафталик экскурцион турлар:

  • Прага — Вена — Дрезден;
  • Прага — Рим — Париж.

реклама

Шу тариқа, битта гўзал шаҳардан кейин Франция гўзаллиги, Италия жозибаси, Австрия ва Германия аристократизмини кўриш мумкин. Бутун дунё — оёқларингиз остида. У эса Прагадан бошланади.

реклама

Виза масаласида ҳаммаси оддий

Asialuxe Travel сиз учун барчаси ҳақида ўйлаб қўйган. Виза марказининг сайтида туроператор рейслари учун ҳатто эртага ёзилиш мумкин бўлган жойлар квотасига эга алоҳида бўлим мавжуд. Asialuxe Travel виза расмийлаштиришда ёрдам беради — ҳужжатларни йиғиш ва топширишда кўмаклашади, зарурат бўлганида эса — сайёҳни виза марказига кузатиб боради. Сизга эса энг ёқимли ишлар қолади — бориладиган диққатга сазовор жойлар ҳақида маълумот тўплаш, ресторанларга ташрифни режалаштириш ва гардероб ҳақида ўйлаш.

реклама

Нархи

Прагага икки кишили жойлашув билан бир киши учун бўлган туристик тўплам нархи 15,6 млн сўмдан, Карлов Варга — 17,2 млн сўмдан ва Марианске Лазнега эса — 18,3 млн сўмдан бошланади.

Комплекс туристик тўпламлар, нархлар ва парвоз шароитлари ҳақида батафсил маълумотни компания сайти ва қуйидаги телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин: (+998) 71−211−22−22, (+998) 71−201−77−77.

Asialuxe Travel маҳсулотлари Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида мавжуд.

Сайт: asialuxe.uz
Telegram: t.me/asialuxe
Telegram-гуруҳ: t.me/my_asialuxe
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқлари асосида.