Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 табронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бедли.

Хусусан, -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Токио-2020 Олимпидаси чемпиони Улуғбек Рашитов финалда эронлик Дониёл Бозорғишобдан устун келиб, 1- олтин медалга эга чиқди.

-68 кг вазн бўйича ғолиблар:

  1. Улуғбек Рашитов (Ўзбекистон)
  2. Дониёл Бозорғишоб (Эрон)
  3. Ризо Калгор (Эрон)

Шунингдек, -80 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган Жасур Жайсунов ҳам турнир ғолибига айланди. Жаҳон чемпиони Светлана Осипова эса (+73 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Қайд этиш жоиз, ушбу турнир лицензион характерга эга бўлиб, декабрь ойида ўтадиган яна бир «Катта дубулға» мусобақаси якунига кўра, Париж-2024 Олимпия ўйинларининг дастлабки лицензиатлари аниқланади.