«UzAuto Motors миллий компанияси МДҲ мамлакатлари ичида автомобилсозлик саноати етакчисига айланишни мақсад қилган ҳамда миллионтагача автомобиль ишлаб чиқариш ниятида», «МДҲда янги автогигант пайдо бўлиши мумкин», — айни сарлавҳа остидаги янгиликлар дунё интернет нашрларида кўзга ташланмоқда. Бундай эътироф замирида нафақат рақамлар, балки Ўзбекистондаги барча тармоқларнинг улкан меҳнати ётибди.

Ўзбекистон президенти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда барча ички жараёнлар ва мамлакатни халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилувчи Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиши натижасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизация қилиш, илм-фан ва технологияни ривожлантириш, шунингдек рақобатбардош ва юқори технологияли маҳсулот яратиш каби устувор вазифаларни жамлаган автомобилсозлик саноати янги босқичга кўтарилди.

Ишлаб чиқариш жараёнларининг оптималлашуви ҳамда модернизация қилиниши ҳисобига, UzAuto Motors компанияси тарихий рекордни ўрнатишга эришди яъни 2016 йилдан буён ишлаб чиқариш ҳажми 269%`га ўсган. Ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларнинг татбиқ этилиши, ускуналарнинг янгиланиши ва кадрлар малакасининг оширилиши Марказий Осиёда етакчи компаниялардан бири ҳисобланган UzAuto Motors`ни МДҲда йирик автомобиль ишлаб чиқарувчисига айлантирди.

реклама

Бугун UzAuto Motors фақат замонавий автомобиллар, хусусан Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бунинг учун 5000 дан ортиқ муҳандис жалб қилинган бўлиб уларнинг бир қисмини Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчилари ташкил этади. Ўзбекистондаги мавжуд 200 та корхонага жалб қилинган хорижлик ва маҳаллий мутахассислар кўмагида Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари учун 1500 дона деталь ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

реклама

Ўзбекистонда Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан 12 та янги маҳаллийлаштириш лойиҳаси амалга оширилди, жумладан умумий қиймати 312 млн долларлик янги заводлар ва юқори технологияли ишлаб чиқариш линиялари туширилди. Янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши 4500 га яқин янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Янги автомобиллар UzAuto Motors заводида жорий қилинган Global Emerging Markets (GEM) глобал платформаси асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, бу қўшимча муҳандислик ечимларисиз бир неча турдаги автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дегани. Мазкур лойиҳани ўзлаштириш учун 427,6 млн доллар миқдорида сармоя киритилди.

UzAuto Motors Powertrain компанияси илк бор илғор технологиядан фойдаланган ҳолда юқори босим остида ишловчи алюминий цилиндр блокларини ишлаб чиқаришни йўлга қойди. Бу билан инновацион двигателлар оиласига мансуб CSS Prime двигателларини ноль дан бошлаб ўзлаштиришга эришилди. Инновацион технологиялар туфайли Ўзбекистонда Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларининг маҳаллийлаштириш даражасини оширишга хизмат қилувчи МДҲда ягона завод ишга туширилди.

реклама

Андижон вилоятида ишга туширилган Kova Foundry қуюв заводида чўян қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ерда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш мақсадида метални қайта ишлашда муҳим бўлган барча босқичлар, жумладан эритиш, қуйиш, қолиплаш ва юқори аниқликдаги механик ишлов бериш жараёнида зарурий бўлган илғор сўнгги русумдаги техника ҳамда технологиялар жалб этилди. Йилига 18 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватга эга корхонада хомашёнинг қўшилган қийматини 10 баробарга ошириб эҳтиёт қисмлар импортини 21 млн долларга қисқартириш имконияти мавжуд.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида UzAuto тармоқ корхоналарида замонавий двигатель совутиш тизимига эга радиаторлар, Joyson Safety Systems автомобилни бошқариш хусусиятига эга кўп функцияли руль чамбараги ҳамда хавфсизлик ёстиқчаси, шунингдек замонавий ва ноёб технологиялар асосида ишловчи пластик бакларни ишлаб чиқариш йўлга қойилди. Бундан ташқари, UzKoram-Co МЧЖда Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари учун ён ойналарни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Замонавий усулда экструзия услубини қўллаган ҳолда, пластмасса ва резина қисмларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йўлга қойилди. Пластик қисмларни ультратовушли пайвандлаш ва икки компонентли пластмассаларни босим остида қуйиш жорий этилди, бу эса юқори герметикликка, зарба ёки тебраниш ютилишининг юқори кўрсаткичларига эришишга имкон беради.

реклама

Заводнинг модернизация қилиниши автомобиль кузов қисмларини иссиқ штамплаш орқали ишлаб чиқариш жараёнини ҳам ўз ичига олди. UzSungwoo заводида иссиқ штамплаш орқали тўлиқ автоматлаштирилган металлни қайта ишлаш цехининг ташкил этилиши Chevrolet Tracker ва Onix моделлари учун 20 турдаги маҳаллий бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш эвазига қарийб 214,5 млрд сўмлик импорт ўрнини босиш имконини берди. UzSungwoo корхонасига ўрнатилган янги технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган металлни иссиқ қайта ишлаш линияси етакчи жаҳон етказиб берувчиларининг металлни кесиш, иссиқ пресслаш ва лазер билан кесиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиб 2,4 млн дона металл буюмлар ишлаб чиқариш ва зарурий ускуналарнинг беш мартагача камайтириш эвазига инвестицияларни тежаш имконини беради.

реклама

Инновацион ишлаб чиқариш технологияларининг жорий этилиши бевосита Асакадаги UzAuto Motors заводининг ишлаб чиқариш қувватларига ҳам таъсир қилди. Асосий ишлаб чиқариш тармоқларидан ташқари бошқа пайвандлаш усуллари билан солиштирганда, компанияда ишлаб чиқариш жараёнида юқори аниқликка эга, коррозияга ва пайвандлаш чокига чидамли, қолаверса юқори даражадаги энергия тежамкор ва ишлаб чиқаришда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лазерли пайвандлаш жараёнини йўлга қўйди.

Амалга оширилган лойиҳалар Ўзбекистонда автомобилсозликни янада ривожлантириш ва автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 минг донага, келгусида эса 1 млн донага етказиш учун шароит ва имкониятлар мавжуд эканлигини англатади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.