Ўзбекистон янги тарихида миллий иқтисодиёт инвестицияларни жалб қилиш мақсадида протекционистик чора-тадбирлар билан қўллаб-қувватланди. Бироқ сўнгги йилларда давлат тенг бизнес шароитларини яратиш ва шаффофликни ошириш мақсадида имтиёз ва преференцияларни мунтазам равишда қисқартириш йўлини олди. Ушбу ўзгаришлар автомобиль саноати фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

Солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши натижасида, жумладан ҚҚСни ўз ичига олган ҳолда 2021 йилдан бошлаб UzAuto Motors АЖ биринчи бор Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари ўнталигига кирди ва UzAuto`нинг маълумотига кўра, компаниянинг тўловлари саноат тармоғининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 5,6 фоизини ташкил этди. Биргина сўнгги 5 йил ичида UzAuto Motors АЖ ва 80 дан ортиқ бошқа корхоналарни ўз ичига олган «Ўзавтосаноат» АЖ пандемия ва дунёдаги геосиёсий вазиятга қарамасдан жами солиқ ажратмалари 22,1 трлн сўмни ташкил этади.

реклама

Бугунги кунда «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналари солиқларни, жумладан, ҚҚСни Ўзбекистондаги барча хусусий корхоналар билан бир қаторда тўлайди. Рақобатнинг кучайиши ва бошқарувнинг янгича ёндашуви ўз самарасини бермоқда. 2018 йил ҳолатига кўра, ҳам ишлаб чиқариш соҳасида, ҳам компания бошқарувидаги фаол ислоҳотлар сабаб компания ўша даврда 1,7 трлн сўм фойдани олишга муваффақ бўлди.

реклама

Компаниянинг молиявий яхшиланиши UzAuto компаниясининг халқаро майдондаги имиджига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. 2021 йилда UzAuto Motors Лондон фонд биржасига 300 млн долларлик халқаро еврооблигацияларни жойлаштирди ва 2023 йил бошида компания мамлакатдаги биринчи оммавий таклифни (IPO) амалга оширди. Халқаро капитал бозорининг тўлақонли иштирокчисига айланган компания маблағларни давлат маблағлари иштирокисиз ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва Ўзбекистонда янги технологияларни жорий этишга йўналтирди.

Ишлаб чиқариш сифатини янада яхшилаш, автомобиль моделлари қаторини янгилаш ва BIQ-IV (Built-in quality) юқори халқаро сифат стандартларига ўтиш Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида автомобилсозлик конгломератини яратиш учун қулай шароит яратди. 2020 йилнинг мартида Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида Chevrolet бренди остида UzAuto Motors автомобилларининг янги моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, улар ўша йилнинг ўзида харидорлар орасида энг оммабоп автомобилларидан бирига айланди. Бир йил ўтиб, 2021 йил сентябрида Озарбайжоннинг Ҳажигабул шаҳрида ишлаб чиқариш линияси очилди.

UzAuto`нинг маълумотига кўра, сўнгги беш йилда соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар экспорти ҳисобига Ўзбекистонга хорижий валюта тушумини қарийб тўққиз бараварга ошириш имконини берди, 2018 йилдаги 58,7 млн га нисбатан йиллик ҳажми 2022 йилда қарийб 554 млн долларга етди.

реклама

Машинасозлик фан ва техника тараққиётини ўзида акс эттирувчи жаҳон саноатининг муҳим тармоқларидан бири сифатида саноати ривожланган мамлакатларда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Металлургия, нефть-газ ҳамда кимё саноати, электротехника ва бошқа тармоқлар кўп тармоқли саноатдан бири бўлиб, унда битта иш ўрни турдош тармоқларда еттита иш ўрнини яратади. Юқори муҳандислик салоҳиятига эга мамлакатлар орасида етакчи бўлишга имкон берадиган илғор технологиялар саноати фан ва ишлаб чиқариш соҳасида ўз имкониятларини яратади ва кенгайтиради.

Реклама ҳуқуқлари асосида.