16 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Раҳматуллоҳ Сайфуддиновни Тошкент шаҳридаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинлади. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов 4 январь куни ўз аризасига биноан Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан озод этилганди. Унинг ўрнига «Абу Сахий» жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳар бош имом-хатиби бўлди.

Мусулмонлар идораси, шунингдек, Тошкент шаҳридаги яна 3 та марказий жоме масжидларига янги имом-хатиб тайинлади:

  • Чиғатой даҳасидаги «Имом Бухорий» масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидов Олмазор тумани «Иброҳимбой Орифжонбой» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;
  • Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги «Имом Бухорий» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;
  • «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинлади.