Навоий вилояти Кармана туманида Тошкентга олиб келинаётган 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди, дея хабар берди ИИВ матбуот хизмати.

14 март куни соат 02:20 да Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Бухоро вилояти, Қоракўл туманида яшовчи 1976 йилда туғилган, фуқаро У.Б. бошқарувида бўлган «ГАЗ «русумли автотранспорт воситасининг юкхонасида ветеринария-санитария ҳужжатларсиз, суякдан ажратилган, йирик шохли молга тегишли бўлган жами 1000 кг лаҳм гўшт маҳсулотлари аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотларни Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза лабораториясининг 2023 йил 14 март кунидаги хулосасига кўра, истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлиб, ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан суриштирув ишларини бошланган.