12 март куни Humo Arena спорт мажмуасининг майдонида V International Tashkent Marathon старт олди. Нуфузли халқаро спорт мусобақасида иштирок этиш мақсадида Тошкентга 34 та давлатдан спортчилар ташриф буюрди. Профессионал спортчилар ва югуриш спортининг ҳаваскорлари 3, 10, 21 ва 42 км масофаларда югуришди.

Марафонни ташкил этишда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва инновациялар вазирлиги, Енгил атлетика федерацияси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Тошкент шаҳри ҳокимияти иштирок этди.

Марафонни очаркан, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, бугунги об-ҳаво шаротига қарамай, International Tashkent Marathon катта «спорт оиласининг» қисми бўлган 5000 яқин иштирокчи тўпланганини таъкидлаб ўтди. Ҳар йили, баҳор кириб келиши билан, Тошкент марафони барча югуриш спорти ҳаваскорлари учун янги югуриш мавсумини очиб, олдинда яна кўплаб спорт оммавий югуриш мусобақалари ва марафонлар кутмоқда.

International Tashkent Marathon World Athletics тадбирлар календарига кириб, Марказий Осиёдаги аҳамиятли халқаро спорт мусобақаларидан бири ҳисобланади. 2023 йилги марафон доирасида профессионал спортчилар учун 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига лицензиялар ҳам ўйналди.

реклама

Ҳаттоки мураккаб об-ҳаво шароитлари ҳам Шоҳруҳ Давлатовга ярим марафон масофасида Ўзбекистон Миллий рекордини ўрнатишга ҳалақит қилмади. 1:03:38 вақтини намойиш қилган ҳолда, у 2012 йил апрель ойида Душанбе шаҳридаги ярим марафонда ўрнатилган, Андрей Петровга тегишли бўлган аввалги рекордга нисбатан 49 сонияга тезроқ югуриб ўтди. Шоҳруҳ Давлатовнинг натижаси шунингдек, V International Tashkent Marathon мусобақасининг янги рекорди ҳисобланади, аввалгиси спортчи Нурсултан Кенешбековга тегишли бўлиб, 1:04:31 натижани ташкил қилган эди.

Бешинчи юбилей марафонда, фуқаролигидан қатъи назар, барча истаганлар иштирок этишга муваффақ бўлди. Алоҳида эътибор International Tashkent Marathon мусобақасида имкониятлари чекланган югурувчиларнинг хавфсиз иштирок этишини таъминлашга қаратилди. Шунингдек, темир дафтарга киритилган қизлар ва аёллар учун марафонда иштирок этиш учун бепул квоталар тақдим этилди.

Марафонга старт берилиши арафасида Тошкентга World Athletics техник делегати Юкио Саки ва IAAF Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг «А» тоифасидаги трассанинг расмий ўлчам олувчиси Илья Михайловский ташриф буюрди. International Tashkent Marathon югуриш трассаси AIMS Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси томонидан сертификатланган бўлиб, қатъий регламентга мувофиқ ҳолда ўтмоқда. Техник мутахассислар марафонга тайёргарлик кўришнинг асосий босқичлари билан танишиб чиқди, мусобақаларга жалб қилинган ҳакамлар ва мураббийлар билан суҳбат қилишди, ҳамда трассанинг сифати ва хавфсизлигини текширишди.

Шунингдек, халқаро мусобақаларни ташкиллаштириш бўйича тажриба алмашиш, иштирок этувчи спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида марафонга Марказий Осиё мамлакатлари Енгил атлетика федерациясининг вакиллар делегациялари ташриф буюрди.

реклама

Ташкилотчилар таъкидлаганидек, eco-friendly принципларига амал қилиш бу каби кенг кўламли тадбирга тайёргарлик кўришда энг муҳим масалалардан бирига айланди. Масалан, иштирокчиларнинг формаси иккиламчи хомашё асосида ишлаб чиқилган, «Ўзбекнефтгаз» АЖ эса шаҳар муҳитига қўшимча таъсир кўрсатилишини камайтириш ғоясини қўллаб-қувватлади ва ташкилий қўмитага BYD тест электромобиллари тақдим этилди.

V International Tashkent Marathon умумий мукофот фонди 259 млн 720 минг сўмни ташкил қилди. 42 км масофада биринчи ўринни эгаллаган ғолиб учун 30 млн сўм ажратилган (иккинчи ўрин учун — 20 млн сўм, учинчи ўрин учун — 15 млн сўм, тўртинчи ўрин учун — 10 млн сўм, бешинчи ўрин учун — 8 млн сўм, олтинчи ўрин учун — 5 млн сўм).

Ярим марафон иштирокчилари учун қуйидаги пул мукофотлари кўзда тутилган:

  • биринчи ўрин учун — 20 млн сўм;
  • иккинчи ўрин учун — 15 млн сўм;
  • учинчи ўрин учун — 12 млн сўм;
  • тўртинчи ўрин учун — 8 млн сўм;
  • бешинчи ўрин учун — 6 млн сўм;
  • олтинчи ўрин учун — 4 млн сўм.

10 км масофага оммавий югуриш ғолиблари:

  • биринчи ўрин учун — 6 млн сўм;
  • иккинчи ўрин учун — 4 млн сўм;
  • учинчи ўрин учун — 2 млн сўмни қўлга киритдилар.

3 км масофага югуриш ғолибларига қимматбаҳо совринлар топширилди.

Эълон қилинган «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили доирасида асосий вазифаларни амалга ошириш мақсадида, шу куннинг ўзида Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Урганч, Нукус, Тошкент, Бухоро ва Қарши шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб V International Tashkent Marathon доирасида 3 км масофага оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди. Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси сўнгги йилларда аҳоли орасида катта машҳурлик қозониб, Енгил атлетика федерацияси томонидан ўткизилаётган, жамоатчилик саломатлигини ривожлантириш ва оммавий спортни оммалаштиришга қаратилган илк ижтимоий лойиҳалардан бирига айланди.

реклама

Yangi Nafas спорт ҳаракатининг «Бир ватанда, бир стартда, бир масофага, бир мақсадда» ягона шиори остида бутун мамлакат бўйлаб 75 мингга яқин иштирокчи масофада бирлашди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва инновациялар вазирлигининг маълумотларига кўра, оммавий югуриш мусобақасига давлат 57 та олийгоҳидан 25 мингдан ортиқ талабалар ҳам қўшилди.

Марафон арафасида «Пахтакор» стадионида скандинавча юриш бўйича мусобақалар ва Kids Run оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилиб, унда 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 100 дан зиёд болалар ва 90 та иштирокчи миқдорида юриш спортининг ҳаваскорлари қатнашди.

V International Tashkent Marathon ва Тошкентда Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасининг ғолиблари

42 км масофага аёллар орасида:

  1. Гулшаной Сатторова (Қирғизистон) — 2:46:30.
  2. Екатерина Василченко (Украина) — 2:59:28.
  3. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) — 3:00:29.

Эркаклар орасида:

  1. Бахтиёр Ўткиров (Ўзбекистон) — 2:20:13.
  2. Илья Тяпкин (Қирғизистон) — 2:25:68.
  3. Ислам Амангос (Қозоғистон) — 2:29:58.

21 км масофага (ярим марафон) аёллар орасида:

  1. Айнуска Ҳалил қизи (Қирғизистон) — 1:15:47.
  2. Азиза Мирзакбарова (Ўзбекистон) — 1:21:32.
  3. Моҳинабону Камилова (Ўзбекистон) — 1:24:17.

Эркаклар орасида:

  1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) — 1:03:38.
  2. Нодир Муталипов (Ўзбекистон) — 1:06:50.
  3. Михаил Кулков (Россия Федерацияси) — 1:07:57.

10 км масофага аёллар орасида:

  1. Ситора Ҳамидова (Ўзбекистон) — 00:39:34.
  2. Шоҳсанам Ҳуррамова (Ўзбекистон) — 00:40:46.
  3. Комола Аблаева (Ўзбекистон) — 00:42:23.

Эркаклар орасида:

  1. Бекзод Байматов (Ўзбекистон) — 00:34:14.
  2. Алишер Аҳматиллаев (Ўзбекистон) — 00:34:30.
  3. Хасан Мирсаатов (Ўзбекистон) — 00:34:48.

3 км масофага аёллар орасида:

  1. Анастасия Силчинкова (Ўзбекистон) — 00:10:27.
  2. Гузал Маҳаматовалиева (Ўзбекистон) — 00:10:39.
  3. Ойзира Жўрақулова (Ўзбекистон) — 00:10:43.

3 км масофага эркаклар орасида:

  1. Диёрбек Аҳмедов (Ўзбекистон) — 00:09:16.
  2. Эльдор Батыров (Ўзбекистон) — 00:09:17.
  3. Жаҳонгир Раҳматуллаев (Узбекистан) — 00:09:33.

Реклама ҳуқуқлари асосида.