Тошкент-Қарши, Самарқанд-Тошкент йўналишларида қўшимча, Самарқанд-Шаҳрисабз йўналишида эса биринчи марта тезюрар йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 17 мартдан 23 мартгача 767/768-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд «Афросиёб» электропоезди йўналишида қўшимча 6 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 767-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:09-Тошкент 13:19;
  • 768-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:40-Самарқанд 15:48.

20−21 март кунлари 780/779-сонли Тошкент-Қарши-Тошкент «Афросиёб» электропоезди йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади. Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 780-сонли Тошкент-Қарши йўналиши: Тошкент 07:00 — Қарши 10:21;
  • 779-сонли Қарши-Тошкент йўналиши: Қарши 15:25 — Тошкент 18:50.

Шунингдек, 20 март санасидан бошлаб ҳар куни янги 07/08-сонли Шаҳрисабз-Самарқанд-Шаҳрисабз йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилади ва ҳаракат жадвали қуйидагича бўлади:

  • 7-сонли «Шаҳрисабз-Самарқанд» йўналиши: Шаҳрисабз 07:03 — Самарқанд 10:54;
  • 8-сонли «Самарқанд-Шаҳрисабз» йўналиши: Самарқанд 17:52 — Шаҳрисабз 21:22.