Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси кўмагида Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Австриянинг «eee Austria» компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Унда мономарказларни модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ва Австрия меҳнат бозори учун меҳнат муҳожирларини тайёрлашда касб-ҳунар таълими дастурларини изчил тадбиқ этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш режалари муҳокама қилинган.

Хусусан, музокаралар доирасида томонлар Австрия ҳамда Германия меҳнат бозорларида ишга жойлашишлари учун Австрия андозаларига мувофиқ меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази тузиш имконияти кўриб чиққан.

австрия, германия, марказ, мигрантлар
Фото: «Дунё»

Онлайн учрашув давомида Ўзбекистон томонидан марказда тегишли таълимни олганларидан сўнг фуқароларнинг Австрия меҳнат бозорида уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Лойиҳа доирасида Австриянинг етакчи институтлари билан яқин илмий ва амалий алоқаларни ўрнатиш ҳам назарда тутилган.