Тошкент шаҳрида фуқароларни ноқонуний йўл билан АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Б.Ж. ва бошқалар фуқаро Э.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 20 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.