4 март куни Қозоғистоннинг Актобе вилоятидаги Шимолий айланма йўлда КамАЗ ва Cobalt автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда Қозоғистон ички ишлар органлари медиа маркази.

«Cobalt ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир», — дейилади хабарда.

Автомобилнинг давлат рақами 60 сонидан бошланади, бу — Андижон вилояти ҳудудий коди.

Ҳозирда терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.