Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги мактабларнинг бирида болаларга синиқ доскада дарс ўтилаётгани акс этган сурат тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, ҳолат туманнинг «Чўянтепа» МФЙ Мўғил қишлоғидаги 13-мактабда содир бўлган. 13-умумтаълим мактабининг 3 та биноси мавжуд бўлиб, 1- бино 1972 йилда қурилган (айни пайтда омборхона сифатида фойдаланади), 2- бино 2005 йилда ҳашар йўли билан (420 ўринли) қурилган, 3- бино эса 2018 йилда инвестиция дастури доирасида барпо этилган (420 ўринга эга 14 та ўқув хоналари мавжуд).

Мактаб 2021 йилда жорий таъмирдан чиққан бўлиб, ижтимоий тармоқларда сурати тарқалган доска дарз кетган сурати мактабнинг физика фани ўқитувчиси томонидан 3 март куни муаммони бартараф этиш мақсадида мактаб ўқитувчилари гуруҳига юборилган.

самарқанд, яроқсиз доска

самарқанд, яроқсиз доска

«Айни дамда мактабдаги яроқсиз доска янгисига алмаштирилган», — дейилади хабарда.