АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги Америка делегацияси Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

У Остонадан учиб келди ва у ерда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида иштирок этди.

Тошкентда унинг расмийлар билан «бир қатор минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш» юзасидан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Бу унинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи бўлади.

1 март куни у Нью-Деҳлига жўнаб кетади. Унда G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, барқарор ривожланиш, гиёҳвандликка қарши кураш, глобал соғлиқни сақлаш, гуманитар ёрдам ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш, гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш соҳаларида кўп қирралиликни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга эътибор қаратилади