Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида CEFR C1 халқаро сертификатини олиб беришни ваъда қилган фуқаролар ушланди, дея хабар бермоқда Прокуратура департаменти матбуот хизмати.

Бу ҳолат ДХХ билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлди. Аниқланишича, бир неча киши келишиб, фуқарога инглиз тилини билиш даражасини берувчи CEFR C1 тоифали халқаро сертификатни ҳеч қандай имтиҳон топширмасдан олиб беришини айтган. Улар бунинг эвазига 1500 доллар сўраб, олдиндан 1000 долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.