2023 йил 11 февраль куни Тошкент вилояти, Тошкент туманида 83 ёшли эркак поезд тагидан ўтмоқчи бўлади ва юк поезди ҳаракатланган вақтида унинг оёғи ғилдирак тагида қолиб, узилиб тушади. Бу ҳақда Milliy телеканалининг Millar дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, бу эркак уйига бориш учун пиёдалар ўтиш йўлидан фойдаланмасдан Келес-Сариағач темир йўлида тўхтаб турган поезд тагидан ўтади ва ўнг оёғи ғилдирак тагида қолиб, узилиб тушади. Ҳозирда унинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.

Бундан ташқари,16 февраль куни Тошкент шарҳининг Юнусобод туманидаги Салар-Чуқурсой темир йўлидан 66 ёшли эркак ўтмоқчи бўлади ва уни юк машинаси уриб кетиб, жиддий тан жароҳати олади.

Ўрганишлар натижасида иккала фуқаро ҳам мунтазам спиртли ичимликлар ичгани ва 66 ёшли фуқаро ҳам воқеа содир бўлган кунда ҳам маст ҳолда экани маълум бўлган.