Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москвада жойлашган қурилиш майдончасида меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган норозилик ҳаракати (видео) юзасидан муносабат билдирди.

Ташқи меҳнат мигранцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига таяниб маълум қилишича, 22 февраль куни Москвадаги Crocus Group қурилиш майдончасида меҳнат мигрантлари томонидан норозилик ҳаракати уюштирилган.

«Иш ҳақининг ўз вақтида тўланмагани сабабли уюштирилган норозилик ҳаракати оқибатида иш берувчилар ва мигрантлар ўртасида жисмоний куч ишлатилган. Шундан сўнг корхона раҳбарияти фуқаролар билан учрашиб, уларнинг ишлаган барча маошларини тўлаб беришга ваъда берган», — дейилади хабарда.

Агентлик ушбу ҳолатда жароҳат олганлар ва ҳибсга олинганлар ўртасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини билдирди.