Полковник Миржамол Миралимов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди.

Бу ҳақда 24 февраль куни вилоятда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ўтказган хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилишда маълум қилинди.

Миржамол Миралимов аввал ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

У шу вақтгача вилоят ИИБ раҳбари бўлган полковник Алиев Шухрат Хасановичнинг ўрнини эгаллади. Шухрат Алиев эса ҳозирда Наманган вилояти ИИБни бошқармоқда.