Президентнинг 22 февралдаги қарорига асосан полковник Шавкат Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

У бир вақтнинг ўзида Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ҳам ҳисобланади. Шавкат Раҳмонов 2022 йилнинг февралидан шу пайтга қадар Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Унга қадар 2019 йилдан буён Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритганди.