21 февраль куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ катта мажлислар залида жамият ҳамда Хитой Халқ Республикасининг (ХХР) Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd. компанияси раҳбарияти бошчилигидаги делегация вакиллари иштирокида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув ўтказилди.

Тадбир доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ҳамда ХХРнинг Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd компанияси президенти Хе Сзяндун томонидан инновацион лойиҳалар асосида локализация ва маҳаллийлаштириш дастури доирасида қуввати 2−15 МВтгача бўлган гидроагрегатларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

реклама

Мазкур меморандум доирасида Хитой Халқ Республикасининг гидроэнергетика соҳасида 60 йилдан ортиқ юқори тажрибага эга бўлган Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd. компанияси билан изчил ҳамкорликда Ўзбекистонда қуввати 2−15 МВт гача бўлган гидроагрегатларни ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Мазкур хорижий компания нафақат Ўзбекистоннинг гидроэнергетика соҳаси учун гидроагрегатларни ишлаб чиқаради, балки эндиликда Ўзбекистон орқали қўшни давлатлар — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва бошқа давлатлар учун ҳам гидроагрегатлар ишлаб чиқарилади.

реклама

Маҳаллийлаштириш борасида гидроагрегатларни ишлаб чиқариш бўйича «Ўзбекгидроэнерго» томонидан изчил ишлар амалга оширилиб, мазкур компания вакиллари билан ўтган йилнинг август ойидан буён ҳамкорлик борасида икки томонлама учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Мазкур ҳужжатга асосан, эндиликда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Хитойнинг Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd. компанияси билан ҳамкорликда ҳар бир лойиҳа учун индивидуал ва эксклюзив бўлган гидроагрегатларни лойиҳалаштиради. Мазкур гидроагрегатлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг тизим ташкилоти ҳисобланган, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Энергоқурилишиндустрия» унитар корхонасидаги заводда ишлаб чиқарилади.

реклама

Меморандум ҳамда тегишли келишув доирасида Хитойнинг Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd. компанияси томонидан 30 дан ортиқ муҳандис-инженерлар гидроагрегатларни ишлаб чиқариш жараёнида «Ўзбекгидроэнерго» тизимидаги «Энергоқурилишиндустрия» УК заводида фаолиятини давом эттиради.

Ушбу амалий ҳамкорлик доирасида юқори инновацион технологик қурилмаларнинг маҳаллийлаштириш доирасида келгуси истиқболда молиявий сарф-харажатларни иқтисод қилишга, сифатли ва замонавий стандартларга асосланган агрегатларни ишлаб чиқарилишини ўзлаштиришга хизмат қилади.

реклама

Пировард натижада, хусусий сектор вакиллари, яъни тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилмоқда. ГЭС қуриш борасида барча зарурий ускуналардан тортиб, 2−15 МВтгача бўлган гидроагрегатларни Ўзбекистондан арзон нархларда сотиб олиш имконияти яратилмоқда.

Мазкур амалий ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон гидроэнергетик салоҳияти янада ортади ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали тоза ва арзон электр энергия манбаини ишлаб чиқариш ҳажми кескин оширилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.