Зангиота туманида МЧЖ раҳбари поликлиника таъмирлашда 392,9 млн сўмни ўзлаштирд, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Маълум қилинишича, департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «N.Q.» МЧЖ собиқ раҳбари М.А. бирлашмага қарашли қишлоқ оилавий поликлиникаларини таъмирлашда, ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзган ва 392,9 млн сўмни ўзлаштирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.