Олмалиқ шаҳрида 2,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Қайд этилишича, Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «L.N.» МЧЖ раҳбари А.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ҳудудда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун кредит ажратилган. Кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини эса бошқа шахсларга сотиб юбориб ва ушбу маблағини ўзлаштиргани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.