«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда ширин ва ёқимли бананли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Бананли крамбл

zira.uz

Бананли крамблни илиқ ёки совуқ ҳолида, масалан ваниль тамли музқаймоқ билан дастурхонга тортиш мумкин.

Шоколад ва бананли маффинлар

zira.uz

Тайёр бўлган маффинларда банан ва шоколаднинг таъми яққол сезилиб туради ва улар уйғунлашганда жуда ажойиб таъм ҳосил бўлади.

Банан ва шоколадли кекс

zira.uz

Банан ва шоколадли кекс — ҳаётингизда таътиб кўрган энг ширин кексингиз бўлади, деса ёлғон бўлмайди.

Бананли қатламачалар

zira.uz

Тайёр қатламали хамир ва бананлардан 15 дақиқада тайёрлаш мумкин бўлган мазали пишириқ.

Банан-апельсинли печеньелар

zira.uz

Банан ва апельсин солиб тайёрланиладиган бундай печеньелар нафақат мазали, балки жуда ҳам хушбўйдир.

Бананли қуймоқчалар

zira.uz

Банан солиб пишириладиган қуймоқчалар жуда мазали, айниқса болажонларга жуда ёқади.

Шоколадли қайла ва карамелли бананларга эга французча гренкалар

zira.uz

Ёрқин шоколад-банан таъмига эга ушбу мазали егулик тонгингизни хайрли қилади.

Бананли парҳезбоп кекс

zira.uz

Бундай иштаҳаочар кўринишли кексдан ҳатто парҳез тутвчилар ҳам қўрқмасдан истеъмол қилишлари мумкин.

Банан-карамелли пирог

zira.uz

Бу рецепт асосида тайёрланилган пирогга карамелли қиём суртилиши сабаб юмшоқ ва мазали бўлиб чиқади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.