Тошкент шаҳрида «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 19 февраль куни соат 07:00 дан соат 09:30 гача бир нечта марказий кўчалар ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хусусан,

  • Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача;
  • Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;
  • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишган жойигача;
  • Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;
  • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.

йўл ёпилади, тошкент, югуриш мусобақаси

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.