Метро қурилиши сабабли пойтахтнинг икки тумани — Сергели ва Янгиҳаётда жойлашган баъзи маҳалла ва муассасалар 13 февраль куни соат 09:00 дан 20:00 гача вақтинча сув таъминотидан узилди, деб хабар бермоқда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТҲАЙдан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ерусти метроси қурилиши жараёнида диаметри 1000 мм бўлган тармоқларнинг кўчириб ўтилиши сабабли таъминот вақтинча тўхтатилди.

Сергели тумани бўйича тармоқдан узилган ҳудудлар:

  • «Дарё бўйи», «Файзли», «Жалоир», «Қипчоқ», «Суғдиёна», «Софдил», «Ўзгариш», «Ҳабибий», «Меҳригиё», «Янги Сергели», «Эзгулик», «Мададкор», «Зийнат», «Иттифоқ», «Нилуфар», «Бунёдобод» маҳаллалари.
  • Йирик саноат корхоналари, жумладан, «Rersi» заводи, «Мўътабар» ун заводи, ғишт заводи, керамика заводи, Божхона омбори, ОБД қозонхонаси.
  • Мактабгача таълим ва мактаб таълими ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари.

Янгиҳаёт тумани бўйича:

«Қипчоқ», «Йўлдош», «Ал-Фарғоний», «Виқор», «Олчазор», «Дўстлик», «Чортоқ», «Чароғон», «Тошкент», «Ибрат», «Иқбол», «Ҳумо», «Янги Умид», «Ёрқин хаёт», «Марҳамат» маҳаллалари.

Хизмат кўрсатиш ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, 37-сонли полклиника, 1-сонли туғуруқ комплекси, Тери-таносил шифохонаси, ўликхона, Янгиҳаёт тумани ҳокимияти биноси, нон ишлаб чиқариш корхонаси, 12-сонли автобус саройи, кўтарма насос станцияси, «Грин парк» боғи, «Эврика» болалар боғчаси, металл заводи.

Таъкидланишича, ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудларга сув махсус техникаларда етказиб берилади.