Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг «Unincoming Tour SL» сайёҳлик компанияси бош директори, Валенсиядаги «Silkway SL» Испания-Ўзбекистон савдо ва сармоя уйининг раҳбари ўринбосари Оскар Латсо билан учрашув бўлиб ўтди, деб маълумот берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Учрашувда Испаниядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри ва чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Испания ва Лотин Америкаси ҳудудларида тарғиб қилиш орқали, сайёҳлик оқимини ошириш ва бунга мутасадди ташкилотлар, ушбу соҳадаги компаниялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфотурни ташкил этишни муҳокама қилинди.

2023 йил 17−24 март кунлари 26 нафар гуруҳ аъзолари учун «Мадрид-Истанбул-Тошкент-Самарқанд- Бухоро-Хива-Урганч- Истанбул-Мадрид» йўнилиши бўйича инфотур режалаштирилгани, ушбу гуруҳ таркибидан Испания ва Мексика тур агентлари, блогерлар, ютуберлар, инфлюенсерлар ва ОАВ вакиллари жой олгани маълум қилинди.

Бундан аввал, Uzbekistan Airways 28 мартдан бошлаб Тошкент-Милан-Тошкент ва 31 мартдан Тошкент-Париж-Тошкент йўналишида авиақатновларни амалга оширишни бошлаши ҳақида хабар берилганди.