Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган «Жанубий» автополигонида 5 февраль куни кўпкари бўйича йирик мусобақа бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам. Унга 100 минг нафардан ортиқ улоқ ишқибозлари тўпланди.

Нафақат Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан келган чавандозлар иштирокидаги беллашувларни минглаб томошабинлар кузатиб борди.

«Кўпкари дарагини эшитиб, чор-атрофдан каттаю кичик йиғилган. Майдонда шижоат билан улоқ талашаётган отлиқларнинг бақир-чақири кўпкари ишқибозларининг қий-чуви билан қоришиб кетган», — дейди «Газета.uz» мухбири.

Пискентда бўлиб ўтган кўпкарида ҳам 100 минг нафардан зиёд улоқ ишқибозлари тўпланди. Нафақат республика, балки Марказий Осиёга машҳур чавандозлар юлдуз отлари билан қатнашди. Бош совринга қўйилган 5 та автомобил, умра зиёратига йўлланмалар, 40 тадан ортиқ туя, той ва буқа ва бошқа қимматбаҳо совринлар ғолибларга топширилди.