Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ичида 720 млн сўм бўлган банкоматни ўғрилаб кетган 4 эркак ушланди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

25 январь куни Э. Т. «102» қисқа рақамга қўнғироқ қилиб, Каттақўрғон тумани Алишер Навоий маҳалласи Навоий кўчасида ўрнатилган банкомат шохобчасидан номаълум шахслар томонидан банкомат қурилмаси ўғрилаб кетилганини билдирган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида «Таварон» маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғриланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.

Ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни 29 ёшли Х. О., 28 ёшли Б. А., 25 ёшли О. З. ва 29 ёшли Б. Н. содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда