Тошкент шаҳридаги «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали расман 3 февралдан пойтахтдаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич ишга тушаётганини маълум қилди.

Жума кунги ҳолатга кўра, 35 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти қайта тикланган. Улар эрталаб соат 07:00 дан кечки 17:00 гача ишлаши белгиланган.

Келтирилишича, АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб боради.

Ишга тушган АГТКШлар рўйхати

агткшлар, тошкент