Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган кўлда «Қизил китоб»га киритилган бир бош сақоқуш қармоқ ёрдамида ушланиб, ваҳшийларча ўлдирилгани акс этган видео тарқалди.

«Айдар-Арнасой» кўллар тизими ходимлари ҳолат бўйича текширув ўтказганда қуш овлаган шахс аниқланди. У мазкур ҳолатда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонун талабларини бузгани маълум бўлди.

Табиат ресурслари вазирлиги раҳбари ўзининг Facebook`даги саҳифасида «Қизил китоб»га киритилган сақоқушни ўлдирганларга қонуний чора кўрилиши ҳақида ёзди.

«Сақоқуш (пеликан) Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган тур бўлгани сабабли ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўриш ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли прокуратура органларига тақдим этилган», дейилади вазирлик хабарида.