31 январь куни Бухоро вилояти судида 1−2 июль кунлари Нукусда содир бўлган воқеаларида айбланаётган 22 нафар судланувчига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш якунлари бўйича суд ҳукми эълон қилиниши кутилмоқда. «Газета.uz» мухбирлари суд залидан жараённи онлайн ёритмоқда, шунга кўра мазкур материал тез-тез янгилаб борилади.

бухоро вилояти, нукус воқеалари бўйича суд

9:00. Судланувчилар махсус қўриқлов остида Бухоро вилояти судига олиб келинди. Мухбиримиз хабар беришича, бу вақтда суд жойлашган кўчада транспорт ҳаракати вақтинча чекланди.

9:25. Гумондорларнинг яқинлари суд биносига киритила бошланди.

9:45. Судланувчилар залга кириб келди.

бухоро вилояти, нукус воқеалари бўйича суд

10:00 Судья Елубай Абибуллаев Нукус воқеалари бўйича гумондорларга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирмоқда.

бухоро вилояти, нукус воқеалари бўйича суд

10:15 Судья ҳукмни ўқишда давом этмоқда. Тез орада ҳар бир судланувчи бўйича ҳукм матни эълон қилинади.

10:19 Суд Азамат Нуратдиновни оқлади ва суд залидан озодликка чиқарди.

бухоро вилояти, нукус воқеалари бўйича суд

Азамат Нуратдинов.

бухоро вилояти, нукус воқеалари бўйича суд

Ахмет Сметуллаев ҳам оқланди ва озодликка чиқарилди.

бухоро вилояти, нукус воқеалари бўйича суд

Журналист Лолагул Каллиханова ҳам суд залида озодликка чиқарилди.

У ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил озодликдан махрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилди. Жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

бухоро вилояти, нукус воқеалари бўйича суд

Бердақ Генжебаев (1996 йил) Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб талон-торож қилиш) ва 227-моддаси 2-қисми «а» банди (паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий билет ёки бошқа муҳим шахсий ҳужжатларга нисбатан ёхуд ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан айбдор деб топилди. Суд уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Прокурор аввалроқ уни 3 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган эди. Изоляторда ўтаган жазо муддати чегириб ташлангани сабабли, муддат 4 йил 10 ой 11 кунга қисқартирилди.

бухоро вилояти, нукус воқеалари бўйича суд

Суд Саламат Калилаевга нисбатан (1976 йилда туғилган) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми (Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш) билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Нурлан Султамуратов (1998 йилда туғилган) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми (Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш) билан айбдор деб топилди. Суд уни 3 йилга озодликдан маҳрум қилди. Прокурор унга нисбатан 5 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраганди.

бухоро вилояти, нукус воқеалари бўйича суд

Пўлат Нурниязов (1986 йилда туғилган) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми (Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш) билан 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Айбловда унга 6 йил қамоқ жазоси сўралганди.

бухоро вилояти, нукус воқеалари бўйича суд

Даулетмурат Тажимуратов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Шунингдек, судланганлар Д. Тажимуратов, Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва Д. Джиемуратовнинг айбидан ЖКнинг 28,104-моддаси 3-қисми «а» банди, судланганлар Р. Бекмуратов билан С. Каиповнинг айбидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «а» банди (ушбу харакатлар ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми билан қамраб олинганлиги сабабли), судланган А. Нуратдиновнинг айбидан ЖКнинг 244−1-моддаси 3-қисми «г» банди (қўйилган айблов ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли) чиқарилди.

Бундан ташқари, содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,8 млрд сўмдан ортиқ зарарнинг 256 млн сўми қопланганлиги инобатга олиниб, қопланмаган 6,5 млрд сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарларни судланганлардан солидар тартибда ундириш, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган 228 млн сўм зарарни судланган Д. Тажимуратовдан ундириш, судланганларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланди.

Мазкур ҳукмдан норози тарафлар Қорақалпоғистон Республикаси суди орқали Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига процессуал қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоятлар беришга, прокурор эса протест билдиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади. Шунингдек, жиноят ишини тергов қилиш давомида йўл қўйилган айрим хато-камчиликларга нисбатан хусусий ажрим чиқарилди.