Бухоро вилоятида ўтаётган биринчи инстанция суди Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон суди судьяси Элубай Абибуллаев раислигида 31 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда 22 нафар судланувчига нисбатан ҳукм эълон қилиниши бошланди.

Жумладан Лолагул Каллиханова, Азамат Турданов, Ахмет Сметуллаев ва Азамат Нуратдинов озодликни чеклаш билан боғлиқ жазога тортилди. Суд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилди. Улар суд залидан озод қилинди.