Нью-Йоркда теракт уюштирган ўзбекистонлик судда айбдор деб топилди

Пайшанба куни бўлиб ўтган судда 2017 йилда Нью-Йорк марказида теракт уюштириб, саккиз кишининг ўлимига сабабчи бўлган Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов бир нечта оғир жиноятларда айбдор деб топилди, дея хабар қилди «Америка овози».

Сайфулло Соипов ўлим жазосига ҳукм қилинса, бу сўнгги 60 йил ичида биринчи марта шундай ҳукм бўлиши мумкин. Уни қатл этиш ёки қолган кунларини қамоқда ўтказиш тўғрисидаги қарор 6 февраль куни эълон қилинади.


БМТ бош котиби интернетни чеклашга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш ҳукуматлар, компаниялар ва тартибга солувчиларни интернетда нафрат ва ёлғон тарқалишининг олдини олиш учун чекловлар ўрнатишга чақирди, дея хабар қилди РИА Новости.

«Бугун мен ахборот экотизимига таъсир кўрсатадиган барчага — тартибга солувчилар, сиёсатчилар, технология компаниялари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти ва ҳукуматларга шошилинч мурожаат қиламан. Нафратни тўхтатинг. Чекловларни белгиланг. Уларни қўлланг. Интернетнинг кўплаб бурчаклари нафрат ва ғаразли ёлғонларнинг заҳарли омборига айланмоқда», — деди Гутерриш Халқаро Холокостни хотирлаш куни муносабати билан ўтказилган маросимда.

«Шунингдек, мен оммавий ахборотнинг яхлитлигини таъминлаш учун одоб-ахлоқ кодексини қабул қилишга чақираман — токи одамлар уйдирма эмас, фактлар асосида танлов қилишлари мумкин бўлсин. Ҳаммамизнинг ўрнимиз бор. Биз эски нафратнинг рақамли платформаларда янги манбалар топишига йўл қўя олмаймиз», — дея қўшимча қилди у.


Янги Зеландиядаги Окленд аэропорти кучли сув тошқинлари туфайли ёпилди

Янги Зеландиядаги Окленд аэропорти сув тошқини туфайли ишни бутунлай тўхтатди, деб хабар берди ҳаво бандаргоҳи сайти.

»дайжест,

«Сув тошқини туфайли юзага келган жиддий узилишлар туфайли 28 январь, шанба куни тушликгача на ички, на халқаро рейслар етиб келмайди ва аэропортдан учиб кетмайди», — дейилади хабарда.

Йўловчиларга жадвалдаги ўзгаришлар ҳақида сўнгги маълумот олиш учун авиакомпанияларига мурожаат қилиш тавсия этилди. «Бизнинг жамоамиз аэропортни имкон қадар тезроқ қайта тиклаш ва ишга тушириш учун кечаю кундуз ишламоқда», — дейилади хабарда.


Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумда бир киши ҳалок бўлди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги жума куни мамлакатнинг Эрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлган, икки киши яраланганини маълум қилди.

Теҳрон полиция департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, қўлга олинган ҳужумчи сўроқ пайтида «ўз сабабларини шахсий ва оилавий муаммолари билан изоҳлаган». Эрон пойтахти полиция департаменти бошлиғи Ҳусайн Раҳимийнинг сўзларига кўра, сўроқ пайтида эркак узоқ вақтдан бери элчихонанинг тўртинчи қаватида турган хотинини озод қилишга уринаётганини иддао қилган.

Кейинроқ Боку Эронни Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликда айблади.


Мадагаскарда «Ченесо» тропик бўрони қурбонлари сони 16 кишига етди

Мадагаскарда «Ченесо» тропик тўфони қурбонлари сони 16 кишига етди, яна 19 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда пайшанба куни Хатарлар ва табиий офатлар миллий агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда Синьхуа.

Табиий офатлар 15 минтақада 55 мингдан ортиқ одамга таъсир кўрсатди. 25678 киши эвакуация қилинди, 13356 та уй сув остида қолди, яна 500 киши вайрон бўлди.

«Ченесо» 19 январь куни орол давлатининг шимоли-шарқий соҳилига урилган, сўнгра жануби-ғарбий томонга силжиган эди.

Мадагаскарнинг жануби ва жануби-ғарбидаги ҳудудлар учун сариқ хавф даражаси сақланиб қолмоқда, бу ерда кунига 40−80 мм гача ёғингарчилик тушиши давом этади, дейилади хабарда. Синоптикларнинг огоҳлантиришича, ғарбий соҳилда ҳам кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.


Минглаб америкаликлар Facebook, Instagram и WhatsApp`га улана олмай қолди

Чоршанба куни Meta компаниясининг энг йирик ижтимоий тармоқлари АҚШда минглаб фойдаланувчилар учун ишламай қолди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

18 мингдан ортиқ Instagram фойдаланувчилари ва 13 мингга яқин Facebook фойдаланувчилари иловаларга киришда муаммолар ҳақида хабар беришди.

Ушбу муаммо нима сабабдан рўй бергани маълум қилингани йўқ.