26 январь куни соат 10:30 да Lacetti автомобиль ҳайдовчиси Чиноз туманида хосил бўлган музлаб қолган кўлмакда қолиб кетди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Ҳайдовчи кўлмак устидан ҳаракатланиши оқибатида муз ёрилиб, автомашина ўша жойда қолиб кетган. Бу ҳақда вилоят ФВБга хабар берилган.

Зудлик билан Чиноз тумани ФВ бўлими қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, муз орасида қолиб кетган ҳайдовчи, унинг йўловчиси ҳамда автомашинасига махсус техникалар ёрдамида амалий ёрдам кўрсатган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.