Бирлашган Араб Амирликларининг Masdar компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда, дея хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Masdar ва Хитойнинг Goldwind компаниялари ўртасида Томди туманида қурилаётган шамол электр станцияси учун 111 та турбинани етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Шунга кўра, Хитойнинг Ланжоу шаҳридан шамол генератор ва турбиналари махсус транспорт воситалари орқали олиб келинмоқда.

masdar, навоий, шамол  электр станцияси, энергетика вазирлиги

masdar, навоий, шамол  электр станцияси, энергетика вазирлиги

«Мазкур электр станцияси жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд 800 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 720 минг тонна зарарли газ чиқишининг олди олинади.