Украина билан чегарадош 8 та ҳудуддан ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

Ташқи ишлар вазирлиги хулосасига биноан Украина билан чегарадош бўлган Россия (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар) ҳудудларидаги, шунингдек, Қрим ва Севастополдаги олий таълим муассасаларидан ўқиши Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига кўчирилиши рухсат этилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашиши сўралди. Рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.

«Белгиланган тартибда my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган, аммо ушбу тасдиқланган рўйхатда исм-шарифи келтирилмаган фуқаролар бўйича тегишли ташкилот хулосаси кутилмоқда. Натижаси юзасидан яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади», — дейилади хабарда.