Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 12 январь куни шаҳарнинг «Маърифат» маҳалласидаги дала ҳовлида яшаган, 1953 йилда туғилган А.Ш. ва турмуш ўртоғи — 1963 йилда туғилган Х.Ш. ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Улар уйни иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонага олиб кирган ва кўмирдан ис гази чиққан. Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.