Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 11 даҳа (Мегапланет орқа тарафидаги маҳалла) 26, 27, 29, 30 уйларда 13 январь соат 7:00 да электр энергияси ва газ таъминоти ўчирилган. 14 январь соат 12:15 ҳолатига кўра ушбу уйларда электр ва газ таъминоти тикланмаган. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири маълум қилди.

Аслида «свет» ва газдан узилиб қолган уйлар бундан анча кўпроқ бўлиши мумкин.

Daryo`нинг 13 январь соат 23:11 да эълон қилган хабарида маълум қилинишича, Юнусобод тумани 4-даҳасидаги истеъмолчилар 12 январь соат 22:00 лардан бошлаб электр энергияси таъминотидан узилган ва бир сутка давомида қайта тикланмаган.

Telegram каналларда электр таъминотидаги узилишлар сабаб аҳоли вакиллари Юнусобод тумани ҳудудий электр тармоқлари корхонаси яқинида йиғилгани акс этган видео ҳам тарқалди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиалиниг 13 январь куни 21:52 да хабар беришича, Сергели ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида фавқулотда авария ҳолатида носозлик юзага келган.

Натижада, Сергели туманининг:

  • «Хабибий», «Хонтепа», «Қумариқ», «Хонобод тепа», «Зиёлилар», «Файзли», «Эски Жалойир» МФЙлари ҳамда Сергели-5, Сергели-7 ва Сергели-6А мавзеларида яшовчи аҳоли хонадонларида;

Яшнобод туманининг:

  • «Нодира» маҳалласининг Хаваскор, Мурувват, Ширмонбулоқ, Хуснобод кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида;

Юнусобод туманининг:

  • 4-даҳа: 15, 56, 57, 58, 59, 60, 61-сонли кўп қаватли уйлар;
  • 7-даҳа: 4, 10, 11, 12- сонли кўп қаватли уйлар;
  • 11-даҳа: 42, 43, 45, 46, 47-сонли кўп қаватли уйлар;
  • 13-даҳа: 34, 35, 46-сонли кўп қаватли уйлар;
  • 15- даҳа: 24, 25, 74 ҳамда 75-сонли кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида;
  • Гвардия, Чинобод, Оқтепа, Богишамол ҳамда Отчопар 2-тор кочаларида яшовчи аҳоли хонадонларида электр таъминотида узилишлар кузатилди.

Хабарда муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинган.