Польшанинг Lot Polish Airlines авиакомпанияси Тошкент ва Варшавани тўғридан-тўғри рейслар билан боғламоқчи, дея хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Биринчи йўловчи чартер рейси 2023 йил 10 мартга мўлжалланган. Рейслар Boeing 787 самолётларида ҳар 10 кунда бир марта амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Lot Polish Airlines штаб-квартираси Варшавада жойлашган бўлиб, компания дунёдаги энг қадимги, энг йирик ва вакиллари кўп альянс — Star Alliance аъзоси ҳисобланади.