7 январь куни Ёзёвон туман ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тўлиқ диний маълумотга эга бўлмай туриб диний идоралар рухсатисиз, яшаш хонадонида ҳужра ташкил этган шахсни аниқлади, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Наврўз» маҳалла ҳудудида яшовчи 1981 йилда туғилган М.А. 10 нафар вояга етмаган болага диний адабиётидан фойдаланиб, 2023 йилнинг январь ойининг бошидан буён таълим бериб келгани маълум бўлди. Ҳужрадан 8 дона диний мазмундаги адабиётлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.