Айни кунларда пойтахтда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида 12−16-январь кунлари Тошкент ҳокимлиги томонидан аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда, дея хабар қилди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

«Ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, ободонлаштириш бошқармаси ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюришлари мумкин», — дейилади хабарда.

Тармоқларда тарқалган аудиода пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев жума, шанба ва якшанба кунлари ресторанлар ишлаши ва ош тарқатишини таъкидлади.

Ҳар куни ош бериладиган заллар ва жойлар рўйхати (суратни катталаштириш учун устига босинг):

аномал совуқ, палов, тошкент ҳокимлиги

«Газета.uz»га маълум бўлишича, шаҳарнинг кўплаб маҳаллаларида ҳам ош ва бошқа таомлар ҳам пиширилиб, ҳудудларни қордан тозалашда иштирок этаётган ободонлаштириш ходимларига тарқатилмоқда.