1−2 июль кунлари Нукусда бўлиб ўтган воқеалар юзасидан Бухоро шаҳрида давом этаётган жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон прокуратураси 22 нафар судланувчининг кўпчилигига узоқ муддатли қамоқ жазосини талаб қилди, дея «Газета.uz»га жараён иштирокчилари хабар берди.

бухоро вилояти суди, даулетмурат тажимуратов, лолагул қаллиханова, нукус воқеалари, суд

Фото: Олий суд матбуот хизмати.

Иш бўйича асосий гумондор, журналист Даулетмурат Тажимуратовга моддалар умумлаштирилган ҳолда 18 йил, журналист (Нукусдаги воқеаларга қадар ва ўша вақтда Тошкентда бўлган) Лолагул Каллихановага эса — 11 йил қамоқ жазосини бериш сўралди.

Дастлабки айблов хулосасидагидек, Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари асосийлари ҳисобланади: 159-модда «Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш», 244-модда «Оммавий тартибсизликлар» ҳамда 244−1-модда «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш».

Спортчи Азамат Турдановга эса ўхшаш моддалар (244−1-моддадан ташқари) асносида 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси сўралди.

Қолаверса, прокуратура қолган судланувчиларга қуйидагича жазо беришни сўради:

  • Даулетмурат Жиемуратовга — 9 йил;
  • Аллабай Токимбетовга — 9 йил;
  • Ахмет Сметуллаевга — 8 йил;
  • Бахтияр Кадирбергеновга — 8 йил;
  • Разбек Бекмуратовга — 8 йил;
  • Султанбек Каиповга — 8 йил;
  • Байрам Сейтниязовга — 7 йил;
  • Азамат Нуратдиновга — 7 йил;
  • Саидабулла Медетовга — 7 йил;
  • Нурлан Найиповга — 7 йил;
  • Полат Шамшетовга — 7 йил;
  • Саиипназар Калимовга — 7 йил;
  • Арислан Темирхановга — 7 йил;
  • Амирбек Адилбековга — 7 йил;
  • Кахарман Сейтимовга — 6 йил;
  • Полат Нурниязовга — 6 йил;
  • Нурлан Султамуратовга — 5 йил.

Давлат айбловчиси фақат икки киши — Саламат Калилаев ва Бердах Генжебаевга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини беришни сўради.

«Газета.uz» Бухородаги суд залидан судланувчилар нима қилмишларда айбланаётгани ва улар қандай кўрсатмалар бергани ҳақида қатор материалларни тайёрлаганди. Уларни қуйидаги ҳаволалар орқали ўқишингиз мумкин: