Тошкент ҳайвонот боғи аномал совуқ кунларида жониворлар учун қандай шароит ҳозирлангани ҳақида маълумот берди.

Ҳайвонларнинг тоза ҳавода юриши, ёғингарчилик бўлса, ёпиқ хонада сайр қилиши учун корпуснинг ташқи ва ички қисмлари орасидаги кириш жойи доимо очиқ. Баъзи жониворлар вольерларига сомондан тайёрланган табиий иситувчи шолчалар қўйилди. Хусусан, «Террариум», «Йиртқичлар» ва «Приматлар» бўлимларида ерости иситиш тизими мавжуд.

«Аквариум» бўлимида совуқ ҳавода содир бўлиши мумкин бўлган электр узилишлари вақтида генераторлар ишга тушади. Буларнинг барчаси уларни доимий 24/7 режимида кислород билан таъминлаш учун амалга оширилади.

аномал совуқ, тошкент зоопарк

аномал совуқ, тошкент зоопарк

аномал совуқ, тошкент зоопарк

Қолаверса, жониворлар сақланадиган хонадаги умумий ҳарорат марказий иситиш тизими орқали таъминланади, кечаю кундуз видеокузатув ва ходимларнинг навбатчилиги жониворларнинг ўзини қандай ҳис қилаётганидан доимо хабардор бўлиш имконини беради.

«Иссиқ чой билан исиниб, бизнинг постларимизни ўқинг ва имкони бўлса, боғимизга ташриф буюринг», — дейилади ҳайвонот боғи матбуот хизмати ҳабарида.

аномал совуқ, тошкент зоопарк

аномал совуқ, тошкент зоопарк