Таниқли математик, қатор дарсликлар муаллифи Шуҳрат Исмоилов вафот этди, дея хабар бермоқда Республика таълим маркази матбуот хизмати.

Ўзбекистондаги кўплаб математикларнинг устози, Миллий ўқув дастури асосида яратилган 1-, 2-, 3- ва 6-синф математика фани дарсликлари муаллифи Шуҳрат Исмоилов вафот этди.

Халқаро тоифадаги эксперт бўлган Шуҳрат Исмоилов математика олимпиадаларида Ўзбекистон ўқувчилари терма жамоаси раҳбари сифатида кўплаб медаллар олиб келган.