4 январдан бошлаб UzAuto Motors шартнома тузиш, автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни вақтинча тўхтди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Компания бу қарорни ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризациясини ўтказаётгани билан изоҳлади.

Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирларинг ўтказилиши муносабати билан UzAvtoSavdo иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

Таъкидланишича, дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади. Компания истеъмолчилардан 4−5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўради.

«2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин. Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади», — дейилади хабарда.